Школа №13

Китобда Тожикистон жумҳурияти, Хатлон вилоятининг Темурмалик (собиқ Совет) ноҳиясига қарашли чекка қишлоқларидан бири Қўшқияда, асосий зиё маскани бўлган № 13 ўрта умумий таълим мактабининг ташкил топиши ва унинг бағрида тарбияланган шогирдлари ва шу шогирдларни тарбиялаб вояга етказган муаллим–устозлар тўғрисида тарихий чизгилар берилган. Тожикистон халқ маорифи тарихида ёзилмаган саҳифалар ёритилган. Бу келажакда халқ маорифи тарихини янада чуқурроқ ўрганиш ва унинг саҳифаларини бойитишга ёрдам беради. Китоб халқ маорифи тарихи билан қизиқувчилар ва кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган