Синфдошлар
- Подробности
- Категория: Синфдошлар
- Опубликовано: 31.08.2018 08:56
- Автор: Super User
- Просмотров: 1584
ҚЎШҚИЯ, қадимий Хуталон юртининг саховатли тоғлари оралиғидаги қишлоқлардан бири. У қирқ миллиард тонналик туз конига, нефту газ сингари муҳим ер ости бойликларига эга бўлган муқаддас САРТЕЗ тоғининг шимолий этагида ғарбдан шарққа қараб чўзилиб кетган Шўрексой дарасида жойлашган.
Қўшқиянинг қиши совуқ, ёзи иссиқ, кузи саховатли, баҳори ниҳоятда кўркамдир. Хилма-хил жониворлару доривор ўсимликлар макони бўлган бу ўлканинг ҳам ўзига хос тарихий саҳифалари мавжуд. Қўшқия ҳам БУЮК ИНСОНЛАР қадами етган муқаддас диёрдир.